Assalomu alaykum Гость| Guruh Гости Xush kelibsiz Mexmon

 
  
  • Страница 1 из 1
  • 1
НОХУШ ҲИДДАН ҚУТИЛИШНИНГ ЙЎЛИ
shoira_85Дата: Payshanba, 26.06.2008, 03:55 | Сообщение # 1
Генерал-майор
Группа: Пользователи
Сообщений: 282
Репутация: 1
Статус: Offline
Ҳидларни шартли равишда икки гуруҳга бўлиш мумкин: хушбўй ва бунинг акси. Қуйида саримсоқ, гўшт, қаҳва, пишлоқ ва пиёз ҳидидан қандай қилиб қутулиш борасида бир неча тавсияни эътиборингизга ҳавола этамиз...
Инсон нафақат чиройли кийинган, пардоз-андоз қилган бўлиши, балки оғзидан ҳам хушбўй ис анқиб туриши керак.

Саримсоқ. Унинг ҳидини, ҳатто, супер-супер таъмли сақич ҳам кетказа олмайди. Лекин саримсоқ шифобахш бўлгани туфайли ҳамиша салат ва овқатларга ишлатилади. Унинг бадбўй ҳидидан петрушка халос этади. Айтишларича, саримсоқ ейишдан олдин сут ичилганида ҳам ҳидини йўқотар эмиш! Кальций ҳам унинг ҳидини йўқотади.

Гўшт. Ўтиришу зиёфатларда истеъмол қилинган гўшт тишлар орасида қолиб, сасий бошлайди. Бу борада тишни ип ёрдамида тозалаш яхши ёрдам беради. Борди-ю, бундан натижа чиқмаса, ялпиз чайнанг.

Қаҳва. Суҳбатдошнинг оғзидан анқиётган қаҳва ҳиди айримларнинг асабига тегиши мумкин. Унинг ҳидидан долчин (корица) халос этади.

Пишлоқ. Пишлоқни яхши кўрадиганлар талайгина. Бироқ оғиздан пишлоқ иси анқиб туриши кўпчиликка ёқмайди. Ушбу муаммони қора чой ҳал қилиши мумкин. Чунки бундай чой бактерияларга курашувчанлик хусусиятига эга.

Пиёз. Унинг ҳидидан ҳам қуюқ дамланган қора чой халос этиши мумкин. Ёнғоқ ёки бир неча дона бодом мағизи ҳам худди шундай ёрдам беради.

Эсингизда бўлсин, оғиз сасишига фақат биз тановул қиладиган овқатлар сабабчи бўлмайди. Агар оғиз доимий равишда ҳидланиб турса, милкларнинг касалланиши ёки овқат ҳазм қилиш тизимидаги муаммоларни кўриб чиқинг. Масалан, ошқозон ҳам бунга сабабчи бўлиши мумкин. Зудликда шифокорга мурожаат қилинг


daxshat.com saitiga hush kelib sizlar
 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск: