MEHRIBON WA RAHMLI ALLOH NOMI BILAN!!
55.1 . Роҳман.
55.2 . Қуръони ўргатди.
55.3 . Инсонни яратди.
55.4 . Унга баённи ўргатди.
55.5 . Қуёш ва ой ҳисобдадир.
55.6 . Ўт-ўлан ҳам, дарахтлар ҳам сажда қилурлар.
55.7 . Осмонни баланд кўтарди ва тарозуни ўрнатди.
55.8 . Тортишда ҳаддан ошмаслигингиз учун.
55.9 . Адолат ила ўлчанг ва тарозудан уриб қолманг.
55.10 . Ва ерни ҳалойиқ учун қўйди.
55.11 . У(ер)да мевалар ва гулкосали хурмолар бор.
55.12 . Ва сомонли донлар ҳамда райҳон бор.
55.13 . Бас,Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
55.14 . Инсонни сополга ўхшаш қуриган лойдан яратди.
55.15 . Ва жинларни алангадан яратди.
55.16 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз.
55.17 . У икки машриқ ва икки мағрибнинг Роббисидир.
55.18 . Бас,Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?
55.19 . Дарё-денгизларни бир-бири билан учрашадиган қилиб қўйди.
55.20 . Ўрталаридаги тўсиқдан ошиб ўтолмаслар.
55.21 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?
55.22 . У иккисидан луълуъ ва маржон чиқар.
55.23 . Бас,Роббингизнинг қайси неъматлрини ёлғон дея олурсиз?!
55.24 . Денгизларда тоғдек бўлиб сузиб юрувчилар ҳам Уникидир.
55.25 . Бас,Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
55.26 . (Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир.
55.27 . Улуғлик ва икром эгаси Роббингнинг Ўзигина боқийдир.
55.28 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?
55.29 . Ундан еру осмондаги жонзотлар сўрарлар. У ҳар куни ишдадир.
55.30 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
55.31 . Албатта, сизлар учун вақт топармиз, эй инсу жинлар!
55.32 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
55.33 . Эй жин ва инс жамоалари, агар сиз осмонлару ер чегараларидан чиқиб кетишга қодир бўлсаларингиз, чиқаверинглар. Фақат Султон ила чиқа олурсиз, холос.
55.34 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!Добавлено (28.06.2008, 04:14)
---------------------------------------------
55.35 . Устингиздан ўт-чўғ ва тутун юборилур. Бас, қутула олмассиз.
55.36 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
55.37 . Осмон ёрилиб, қирмизи мойга айланган вақтда...
55.38 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
55.39 . Бас, у кунда инс ҳам, жин ҳам гуноҳидан сўралмас.
55.40 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
55.41 . Жиноятчмлар сиймоларидан билиниб турур. Ва уларнинг пешона сочлари ва оёқларидан тутилур.
55.42 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
55.43 . Жиноятчилар ёлғонга чиқараётган жаҳаннам шу бўлур.
55.44 . Улар жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида айланур.
55.45 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
55.46 . Роббиси ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор.
55.47 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
55.48 . Улар шох-новдалидирлар.
55.49 . Бас,Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
55.50 . Икковларида оқувчи икки булоқ бор.
55.51 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
55.52 . Икковларида ҳам мевадан жуфт навлар бор.
55.53 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
55.54 . Ипак астарли тўшакларга ёнбошлаган ва икки жаннат мевалари яқин бўлган ҳоллари бор.
55.55 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
55.56 . Уларда кўзлари тийилган, аввал инс ҳам, жин ҳам тегмаган(ҳур)лар бор.
55.57 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
55.58 . У(ҳур)лар худди ёқут ва маржонга ўхшарлар.
55.59 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
55.60 . Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.
55.61 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
55.62 . У икковидан пастроқда яна икки жаннат бор.
55.63 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
55.64 . Икковлари ям-яшилдир.
55.65 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
55.66 . Икковларида отилиб турувчи икки булоқ бор.
55.67 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
55.68 . Икковларида мевалар, хурмо ва анорлар бор.
55.69 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
55.70 . Уларда яхши, гўзаллар бор.
55.71 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
55.72 . Чодирларни лозим тутган ҳурлар бор.
55.73 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
55.74 . Аввал уларга инс ҳам, жин ҳам тегмаган.
55.75 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
55.76 . Яшил болишларга ва гўзал гиламларда ёнбошлаган ҳоллари бор.
55.77 . Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
55.78 . Улуғлик ва икром эгаси бўлмиш Роббинг исми муборак бўлди.
ALLOH TO`G`RI SO`ZLAGUCHIDIR!!!