Assalomu alaykum Гость| Guruh Гости Xush kelibsiz Mexmon

  • Страница 1 из 1
  • 1
ДОҒНИ КЕТКАЗИБ БЎЛАДИМИ? СЕПКИЛНИ-ЧИ?
shoira_85Дата: Payshanba, 26.06.2008, 03:53 | Сообщение # 1
Генерал-майор
Группа: Пользователи
Сообщений: 282
Репутация: 1
Статус: Offline
Ґомиладорликдан кейин юзда пайдо бґладиган доІ ва сепкиллардан холи бґлиш амаллари µаіида маълумот берсангиз... Наргиза Хґжаева. Бухоро шаµри Пиридастгир кґчаси, (Јашіадарё вилояти, Китоб туманидан Чиннигул Тиллахґжаева µам шу µаіда сґраган)
АЁЛЛАРДА...

Илмий манбаларга асослансак, аксарият ҳолларда аёллар юзига доғ тушиши қайд этилган. У кўпинча ҳомиладорлик даврида пайдо бўлади. Пайса доғларнинг қалқиши баъзида тухумдонлар фаолиятидаги нуқсонлар, шунингдек, буйрак усти бези, жигар ва бошқа аъзолар касалликлари (сил, безгак) асорати бўлиши мумкин. Терида доғларнинг пайдо бўлиши гижжалар туфайли ҳам юз беради. Одатда доғлар узоқ вақт одеколон, ироқи совун ва бошқа сунъий хушрўйлантирувчи воситалардан фойдаланганда тушиши мумкин. Шунингдек, маъданий мой, бензин каби моддалар билан ишлаганда, доимий қуёш нури остида бўлганда ҳам доғ пайдо бўлади. Шифокорга мурожаат қилсангиз, доғнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиб, тегишли тавсиялар беради.

Болаларда 4-6 ёшдан сепкил пайдо бўлиши кузатилади. У оч сариқдан тўқ жигарранггача, думалоқ ёки кунгура кўринишида бўлади. Гоҳо сепкил доналари бир-бирига қўшилиб, қорамтир доғ ҳосил қилади. Сепкил қуёшнинг ультрабинафша нурлари остида терининг эпителиал қисмида меланин пигментларининг йиғилишига сабаб бўлади. Афсуски, сепкилни бутунлай йўқотиб бўлмайди. Бироқ доғ ва сепкилларни вақтинчалик кетказувчи амал ва воситалар мавжуд.

Крафш (петрушка) кўкатининг суви (шарбати) билан юз териси артиб турилса, юздаги доғ ва сепкиллар рангсизланади
---------------------------------------------

Крафш (петрушка) кўкатининг суви (шарбати) билан юз териси артиб турилса, юздаги доғ ва сепкиллар рангсизланади.
Бодомдан ниқоб тайёрлаб, фойдаланиш ҳам яхши натижа беради. Бунинг учун ярим стакан миқдорида бодом мағзи олинади. Устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 3-5 дақиқадан сўнг сув силқитилиб, донлари яхшилаб эзилади. Кейин яримта лимон шарбати ва 1 ош қошиқ қайнаган сув қўшиб, обдон аралаштирилади. Ушбу ниқобдан ҳар куни фойдаланиш лозим.
Бодрингли ниқоб юздаги доғ ва сепкилга тиниқлаштирувчи таъсир кўрсатади. Яна салқиган юз терисини асл ҳолига келтиради. Ниқоб қуйидагича тайёрланади: сархил бодринг майда тешикли қирғичдан ўтказилади. Сўнг 1 ош қошиқ миқдорида хоҳлаган мойупа (крем) билан аралаштириб ишлатилади.
Эрталаб ва кечқурун пиёз шарбатига намланган пахта билан юзингизни артинг. Ниқоб 10 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювилади. Бу доғ ва сепкилнинг рангсизланишига ёрдам беради.
Қуруқ ва меъёрли юз териси учун қуйидаги ниқоб фойдали. Пиёз шарбатини тоза асал билан тенг миқдорда аралаштиринг. Сўнг дока ёки газлама парчасига шимдириб, юзга 15 дақиқа қўйинг.
Картошка крахмали ва лимон шарбатини тенг миқдорда аралаштиринг. Хонаки муолажа доғ ва сепкилни рангсизлантиради. *Қовун пўчоғини уйқу олдидан юзга боғлаб ётиш, доғ, сепкил ва ҳуснбузардан холи бўлишда ёрдам беради.

Сули (овёс) кепагини қайноқ сут ёки сув билан қориштириб, бўтқа тайёрланг. Уни юзда 20 дақиқа сақлагач, ювинг. Натижада доғлар йўқолиб, юзингиз чиройли бўлади.

Беҳи майда тишли қирғичдан ўтказилиб, дока воситасида шарбати олинади. Шарбат билан юзни артиб туриш ҳам яхши самара беради.

Добавлено (26.06.2008, 03:53)
---------------------------------------------
Сабзи шарбати билан эрталаб ва кечқурун юзни артиб туриш ҳам фойдали. Яна ҳар куни 1 стакан сабзи шарбатини ичиб туриш ҳам кўнгилдагидек натижага эришишга ёрдам беради.

Ширчиритма (творог) — юздаги доғ ва сепкилни йўқотишга қўл келадиган восита. У юз терисини оқартирибгина қолмай, балки озиқлантиради. Тери ёрқин тус олади, текисланади. 2 чой қошиқ миқдоридаги ширчиритмага 1 чой қошиқ сметана қўшиб аралаштирасиз. 10-12 томчи 3 фоизли водород пероксиди ҳам қўшинг. Ниқобни тозалаб ювилган юзга 30 дақиқа давомида ушланг. Сўнг илиқ сувда ювилади. Юз териси ўта сезгир ва қуруқ бўлса, бундай амалдан фойдаланиш тавсия этилмайди.

Ўртача катталикдаги битта лимон шарбати, 1 та тухум оқи, 10 гр. шакар, 100 гр. сув олиб, аралашма тайёрланади. Аралашмани юзга суртиб, ярим соат ўтгач, ювинг.

daxshat.com saitiga hush kelib sizlar

Сообщение отредактировал shoira_85 - Payshanba, 26.06.2008, 03:52
 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск: